Месси бугун яна бир медални қабул қилиб олади

TIGGO 2 PRO

Жо Байден Лионель Мессига Президент Озодлик медалини топширади. Бу ҳақда "CBS Sports" хабар берди.

Оқ уй "Интер Майами" таркибида тўп тепаётган аргентиналикнинг хайрия фаолиятини эътироф этиб, унга мукофот беришга қарор қилди.

" Месси ўз жамғармаси орқали бутун дунё бўйлаб болалар учун соғлиқни сақлаш ва таълим дастурларини қўллаб-қувватлайди ва ЮНИСЕФнинг яхши ният элчиси ҳисобланади" - дейилади Оқ уй хабарида.

Маълумот учун, тақдирлаш маросими бугун бўлиб ўтади. Президентнинг Озодлик медали АҚШнинг икки олий мукофотларидан биридир.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!