Месси эффекти! Сўнгги ўринда кетаётган "Интер "Майами" МЛС жадвалида юқорилади (Турнир жадвали)

МЛС доирасидаги "Нью-Йорк Ред Буллз" - "Интер Майами" баҳси бўлиб ўтди. Унда меҳмонлар 2:0 ҳисобида зафар қучди. 

Дастлаб, Диего Гомес учрашувда ҳисобни очган бўлса, учрашув якунланиши арафасида захирадан ўйинга тушган Лионель Месси орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. 

Шу тариқа, Лео ўзининг МЛСдаги илк ўйинида гол уриб, жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди. "Интер Майами" эса кутилганидек жадвалда юқорилашни бошлади. 

Қуйида айни дам МЛС турнир жадвалидаги ҳолат билан танишиб чиқишингиз мумкин: 

photo_2023-08-27_06-36-08_1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!