Месси энг катта хатосини тан олди

Аргентина терма жамоаси ва “Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Месси ҳаёти давомидаги энг катта хатоларидан бири сифатида болалигидан инглиз тилини ўрганишга қунт қилмаганини тан олди.

- Болалигимда инглиз тилини ўрганиш учун вақтим бор эди, лекин буни қилмадим ва бу ҳозир бу ишимдан жуда афсусланаман.

Кейинчалик атрофимда ажойиб шахслар, машҳур одамлар бўлди, улар билан мулоқот қилгим келарди, аммо улар билан гаплаша олмасдим. Ана шундай пайтларда ўзимни жоҳилдек ҳис қилардим, - деди Лионель Месси.

Лионель Месси “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. Бу клубдаги узоқ йиллик фаолиятида клублар миқёсидаги барча турнирларда ғолиб чиққан. Кейинчалик ПСЖда ўйнади.

Саккиз марта “Олтин тўп”ни қўлга киритган 38 ёшли футболчи 2023 йилнинг ёзидан бери “Интер Майами” клуби ўйинчиси ҳисобланади ва АҚШ клуби илан 2028 йилнинг охиригача давом этадиган шартномага эга.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!