Месси энг зўр бўлди!
Франция чемпионати 23-туридан ўрин олган учрашувда ПСЖ амалдаги чемпион "Лилль"ни 5:1 ҳисобида тор-мор этди.
Жаҳонга машҳур "Le Parisien" нашри мазкур баҳс учун футболчиларга қўйилган балларни эълон қилди. Биттадан гол ва ассист қайд этган Лионель Месси 10 баллик тизимда 8 баллга лойиқ кўрилди.
Аргентиналик юлдуз Преснель Кимпембе ва Данилу Перрейра билан биргаликда энг яхши натижани қайд этди. Улардан пастроқда 7 баҳо олган Марко Верратти, Нуну Мендеш, Маркиньос ҳамда Жанлуижи Доннарумма жойлашган.
Маълумот учун, 34 ёшли футболчи жорий мавсум парижликлар сафида 19 учрашувда майдонга тушиб, 7 тадан гол ва ассист муаллифига айланди.
Фикрлар