Месси фаолиятини қачон тугатишини айтди
Аргентина терма жамоаси ва “Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Месси профессионал фаолиятини қачон тугатиши ҳақида гапирди.
- Мен кетиш вақти келмагунича ўйнашда давом этаман. Қачонки бошқа ўйнай олмаслигимни ҳис қилсам, фаолиятимни тўхтатаман, - деди Лионель Месси.
Месси айни пайтда Америка кубоги финалига тайёргарлик кўрмоқда. 37 ёшли юлдуз бу ўзи учун охирги Копа Америка бўлишини айтди.
Аргентиналиклар қитъа чемпионатининг финалида Колумбия терма жамоаси билан куч синашади. Финал 15 июль куни Тошкент вақти билан тонгги соат 5:00 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси Америка кубогининг амалдаги чемпиони ҳисобланади. Месси бошчилигидаги жамоа 2021 йилги мусобақа финалида Анхель ди Мариянинг ягона голи эвазига Бразилия терма жамоасини мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритган эди.
Фикрлар