Месси гол урган баҳсда

Испания Ла Лигасининг 3-турида “Барселона” ўз майдонида Унаи Эмери бошчилигидаги “Вильярреал”ни қабул қилди.

“Камп Ноу”да кечган беллашув тақдири биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ҳал бўлди. Аниқроғи, дастлабки 45 дақиқаликда киритилган 4 та гол ўйин сўнггигача ўзгаришсиз қолди ва “Барселона” 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу куни каталонияликларнинг умидли ҳужумчиси Ансу Фати (15', 19') ўз номига дубль ёздириб қўйган бўлса, яна бир голга Лионель Месси (35') муаллифлик қилди. Тўртинчи голни эса меҳмонлар футболчиси Пау Торрес (45') ўз дарвозасига жойлаб қўйди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)