Месси: Ҳеч қачон
Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби форварди Лионель Месси “Реал” Мадриднинг Чемпионлар лигаси финалидаги иштироки ҳақида берилган журналистнинг саволига қуйидагича жавоб берди.

“Мен Чемпионлар лигаси финалини қисман томоша қилдим. Бу ушбу ўйинни кўришни хоҳламаганим билан боғлиқ эмас, шунчаки биз ўша пайт Аргентинада эдик ва ўйин вақти бизнинг соатга тўғри келмасди. Шунинг учун мен финалнинг асосий вазиятлари акс этган видеони томоша қилдим ва нималар бўлганини кўрдим.

Мен ғалаба қозонишни истайман. Бошқа жамоалар нималар қилаётгани мени қизиқтирмайди. “Барселона” футболчиси сифатида айтишим мумкинки, мен ҳеч қачон ўзимиз иштирок этмаётган мусобақада асосий рақобатчимиз ғолиб бўлишини истамайман”, - дейди аргентиналик футбол юлдузи.