
Месси "Интер Майами"даги фаолиятини аниқлаштириб олди
Лионель Месси "Интер Майами" билан яна шартномасини узайтирмоқда, дея хабар бермоқда "Daily Mail" нашри.
Хабарда келтирилишича, Месси "Интер Майами" билан шартномасини узайтириш арафасида. Аргентиналик ҳужумчи 2026 йили очилиши режалаштирилган янги стадионга қадар клубда қолиши кутилмоқда.
Маълумотлар ўрнида, 37 ёшли футболчи 2023 йили клубга келган ва шу вақтгача 48 та ўйинда майдонга тушиб, 42 та гол ҳамда 21 голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Comments