Месси
Ads

Миланнинг "Интер" клуби "Барселона" билан аргентиналик форвард Лионель Мессининг трансфери борасида музокараларни бошлади.
La Reppublica нашрининг маълум қилишича "нерадзуррилар"га эгалик қилувчи "Сунинг" компанияси Мессини сотиб олишни жуда ҳам ҳохламоқда. Бунинг учун улар катта маблағ ажратишга тайёр.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки Милан шаҳри Мессига жуда ҳам ёқади. У дам олиш кунларини айнан шу шаҳарда ўтказишни яхши кўради.
Эслатиб ўтамиз, Мессининг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2018 йилда ўз ниҳоясига етади.

Минбар

Барча блоглар