Месси: Испанияга қарши ўйнашни жуда ҳам хоҳлаяпман
Ads

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси 27 март куни бўлиб ўтадиган Испанияга қарши баҳсда иштирок этиш истаги борлиги ҳақида айтиб ўтди.

“Мен жароҳатни ҳис қилмаяпман ва машғулотларни яхши ўтказдим. Фақат бироз ўзимни ноқулай ҳис қилмоқдаман. Шу боис Италияга қарши баҳсда мени майдонга тушириб таваккал қилишни исташмади. Бироқ, мен Испанияга қарши ўйинда иштирок этишни жуда ҳам истайман”, - дейди Месси.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси 23 мартк кунги ўртоқлик баҳсида Италияни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.

Минбар

Барча блоглар