Месси Ла Лигада яна бир рекорд ўрнатди
Ads

Каталониянинг "Барселона" клуби форварди Лионель Месси бугун Ла Лиганинг "Уэска"га (8:2) қарши бўлиб ўтган баҳсида дубль қайд этиш билан бирга жамоасининг яна 2та голига ассистентлик қилишга эришди.

Эътиборлиси, 31 ёшли аргентиналик футболчи бу билан ўзининг Ла Лигадаги голли узатмалари сонини 150тага етказиб олди ва XXI асрда ушбу кўрсатгични қайд этган илк футболчига айланди.

Бундан ташқари Месси айни дамда Европанинг ТОП-5 чемпионатларида тўп сураётган футболчилар орасида ҳам энг кўп ассистентликни амалга оширган футболчи бўлиб турибди.

1. Лионель Месси "Барселона" - 150

2. Сеск Фабрегас "Челси" - 143

3. Месут Ўзил "Арсенал" - 128

4. Криштиану Роналду "Ювентус" - 122

5. Дани Алвес ПСЖ - 110.