Месси
Ads

Каталониянинг "Барселона" клуби форварди Лионель Месси кеча Ла Лиганинг 37-турида "Леванте"дан (5:4) учралган мағлубият сабабчиларини аниқлади.

Бир қатор испан нашрларининг ёзишича аргентиналик футболчи ушбу баҳсда ҳимоячилар Йерри Мина ва Нелсон Семеду, шунингдек ярим ҳимоячи Усмон Дембелеларнинг кўрсатган ўйинларидан норози бўлмоқда. Қайд этиш лозимки, ушбу мағлубият “кўк-анор ранглилар” учун жорий мавсум чемпионатдаги дастлабкиси бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Мина “Барселона” сафига қишки трансферлар даврида келиб қўшилган бўлса, Семеду ва Дембеле каталонияликлар билан ўтган ёз шартнома имзолаган эди.