Месси: "Майдонда ўзимни жуда яхши ҳис қилдим"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси Исландияга қарши ўртоқлик учрашувидан кейин ўз ҳолати ҳақида фикр билдирди.

Тажрибали ҳужумчи учрашув давомида ўзини яхши ҳис қилганини ва жароҳат билан боғлиқ хавотирларни енгиб ўтишга муваффақ бўлганини таъкидлади.

"Ростини айтсам, майдонда ўзимни жуда яхши ҳис қилдим. Менга ноқулайликдан кейин пайдо бўладиган қўрқувдан халос бўлиш керак эди. Шунинг учун ҳам бу ўйинда иштирок этишни жуда хоҳладим.

Энди бу ҳақда ўйлашни тўхтатмоқчиман. Жаҳон чемпионати бошланишига яна бир ҳафта бор ва бахтимга ўзимни яхши ҳис қиляпман", — деди Месси журналистларга.

Маълумот учун, Аргентина Исландияни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Месси мазкур баҳсда бир гол муаллифи бўлди.

Аргентиналиклар Жаҳон чемпионатидаги биринчи ўйинини 17 июнь куни Жазоир терма жамоасига қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!