Месси мухлисларини ғазаблантирадиган гаплар! Собиқ дарвозабон Леони бошқа бир афсона билан таққослади
Александр Филимонов Лионель Месси ва Диего Марадонани таққослади.
"Ҳозир ҳамма Месси ва Марадонани солиштирмоқда. Бироқ ёшлар фақат Лионелни кўради. Шу сабабли, бу икки футболчини ҳолис тарзда таққослаш қийин. Иккаласиинг ҳам ўйинига эътибор қаратсак, Марадона яхшироқ ва ёрқинроқ эди.
Месси кўпроқ жамоавий ўйинчи. Мен унинг афзалликларини заррача ҳам камайтирмоқчи эмасман. Марадона барчасини ўзи ҳал қила оларди. 1986 йилги мундиал бунинг яққол мисоли", - деди "Спартак" ва Россия терма жамоасининг собиқ дарвозабони.
Маълумот учун, Аргентина терма жамоаси 1986 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан. Марадона ўша турнирда 5 та гол уриб, мундиланинг энг яхши футболчиси деб топилганди.
Фикрлар