Месси ўзига ёқмайдиган нарсани айтди

  • 6 декабрь, 08:21
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Саккиз карра “Олтин тўп” соҳиби ва амалдаги жаҳон чемпиони Лионель Месси ўзининг индивидуал статистикасига ҳеч қачон катта аҳамият бермаслигини айтиб ўтди.

Tecno

- Ҳозир одамлар статистикага жуда кўп эътибор қаратишади, аммо шахсан мен уни ёқтирмайман. Рекорд қўйиш ёки кимнидир ортда қолдириш учун ассист ёки гол уришни ўзимдан талаб қилмайман.

Мен ўйин билан яшайман, ундан завқ оламан. Менга ўйин тақдирини ҳал қилиш ва жамоага кўпроқ ёрдам бериш ёқади. Мен статистика учун ўйнамайман ва унга ҳеч қачон аҳамият бермаганман.

Ҳамма нарса табиий содир бўлган. Мен гол уриш ёки ассист бериш ҳақида ўйлаганим учун эмас, шунчаки ўша пайтда шундай бўлгани учун бу кўрсаткичлар пайдо бўлган, - деди Месси ESPN нашрига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!