Месси "Реал Мадрид" ҳақида ўз фикрини билдирди

“Барселона” клуби хужумчиси Лионель Месси жамоанинг трансферлар сиёсати борасида ўз фикрини билдирди.

- Киевда бўлиб ўтган ЛЧ финал баҳсини томоша қилдингизми?

- Тўғрисини айтганда, учрашувнинг қисқа қисмларини кўриб чиқдим. Аргентинада бўлганим ва у ерда соат минтақалари мос келмагани сабабли баҳсни тўлиқ кўра олмадим. Бироқ, финалнинг асосий лавҳаларини кўриб чиқганман.

“Реал” ҳамма вақт мағлубиятга учрашини хоҳлайсизми?

Менинг мақсадим ҳамма вақт ғалаба қозонишдир, бошқа жамоа билан ишим йўқ. “Барса” ўйинчиси сифатида асосий рақибимизнинг зафар қучишини хоҳламасдим.

Зиданнинг истеъфоси ҳақида нима дея оласиз?

Мен ушбу қарордан лол қолгандим, ўйлашимча, ҳеч ким бундай вазият келиб чиқишини кутмаганди. Бу борада Зиданда етарлича сабаблар бўлиши мумкин. Нима сабабдан Зидан “Реал”ни тарк этганини билмайман!, - деди Месси sport.es нашрига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!