Месси Роналду қилган ишни қилмоқчи эмас!
Аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси Саудия Арабистони чемпионатига ўтишдан бош тортди. Олдинроқ 35 ёшли футболчига "Ал-Ҳилол" йилига 400 миллион евродан ортиқ маошли шартнома таклиф қилгани маълум бўлганди.
TyC Sports нашри мухбири Херман Гарсия Грованинг ёзишича, ПСЖ ҳужумчиси ушбу таклифни рад этган. Месси фаолиятини Европада давом эттирмоқчи.
Айтиш керакки, Париж гранди Леога маоши камайтирилган шартнома таклиф қилмоқда, унинг қайтишидан манфаатдор бўлган "Барселона" эса кутиш ва вазиятни кузатиш билан банд.
Эслатиб ўтамиз, Мессининг ПСЖ билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида ўз ниҳоясига етади.
Фикрлар