Месси ва Роналду бир жамоада!

УЕФА мухлислар талқинига кўра, ўтган йилнинг рамзий жамоасини эълон қилди. Ташкилотнинг расмий сайтида икки ойдан кўпроқ давом этган сўровнома натижасида футбол ишқибозлари Лионель Месси ва Криштиану Роналдуни бир жамоада кўришни истаётгани маълум бўлди.

2020 йилнинг рамзий жамоаси қуйидагича кўриниш олди: Мануэль Нойер, Жошуа Киммих («Бавария»), Серхио Рамос («Реал»), Виржил ван Дейк («Ливерпуль»), Альфонсо Дэвис («Бавария»), Тьяго Алькантара («Бавария»/«Ливерпуль»), Кевин Де Брюйне («Манчестер Сити»), Лионель Месси («Барселона»), Криштиану Роналду («Ювентус»), Неймар («Пари Сен-Жермен»), Роберт Левандовски («Бавария»).

Шунингдек, ўтган йилнинг аёллар жамоаси ҳам тузилди. Бу жамоадан “Лион”нинг етти нафар футболчиси жой олди.

Таркиб шундай кўриниш ҳосил қилди: Сара Буадди («Лион»), Люси Бронз («Лион» / «Манчестер Сити»), Кадейша Бьюкенен, Венди Ренар («Лион»), Магдалена Эрикссон («Челси»), Хейра Хамрауи («Барселона»), Амандин Анри, Дельфина Каскарино («Лион»), Сара Бьорк Гуннарсдоттир («Вольфсбург» / «Лион»), Даниэль ван де Донк («Арсенал») ва  Пернилла Хардер («Вольфсбург» / «Челси»).

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)