Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Месси ва Роналду рақобати давом этади

Изоҳлар: 0

Улар хет-трик бўйича ҳам ўзаро "пойга" ўйнашда давом этади

Лионель Месси бутун проффесионал футболчилик фаолиятида киритилган хет-триклар сони бўйича Криштиану Роналду билан орадаги фарқни яна қисқартирди.

Бугун тонгда 37 ёшли аргентиналик форвард ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Боливия билан ўтказилган қарама-қаршиликда рақиб дарвозасини уч бор ишғол қилишга муваффақ бўлди.

Ҳозирда Месси ҳисобидаги хет-триклар сони 58 тага етди. "Ан-Наср"да тўп тепаётган 39 ёшли португалиялик форварднинг ҳисобида эса, 66 та ўйинда йўлланган 3 тадан гол мавжуд.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ