Месси янги жаҳон рекордини ўрнатди
“Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Месси MLS чемпионатида “Орландо Сити”га қарши ўйинда дубль қайд этди (4:2) ва янги жаҳон рекордини қайд этди.
38 ёшли аргентиналик футболчи кетма-кет 22 йил давомида ҳар йили камида битта гол уришга муваффақ бўлмоқда.
Ўтган мавсумда Месси “Интер Майами” сафида 49 та ўйинда иштирок этиб, 43 гол ва 26 ассист амалга оширган.
Унинг жамоадаги умумий статистикаси — 90 ўйинда 79 гол ва 44 голли узатмадан иборат.
Месси 2023 йил июлидан бери “Интер Майами”да ўйнаяпти. Лео фаолиятининг катта қисми “Барселона”да ўтган, кейин эса Франциянинг “Пари Сен-Жермен” клубида икки мавсум тўп сурган.
Фикрлар