Месси: Зиданнинг
Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби форварди Лионель Месси Зинедин Зиданнинг “Реал”дан кетиши борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бу қарор мени анча ҳайратлантирди. Ҳеч ким буни кутмаганди. Лекин, унинг бу қарорга келишига ўзига яраша сабаблар бор эди. Бу ҳақда эса унинг ўзидан бошқа ҳеч ким кўп нарса айта олмайди. У Чемпионлар лигасида ғалаба қозонди ва жамоани чиройли ҳолатда тарк этди. Ҳеч ким уни ҳеч нарсада айблай олмайди”, - дейди аргентиналик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, 45 ёшли франциялик мутахассис ўтган ҳафта ўз хоҳишига кўра “Реал”дан истеъфога чиққан эди.

Минбар

Барча блоглар