Мессига қаршилар ҳам бугун уни қўллаб-қувватлайди

"Реал Мадрид"нинг собиқ бош директори Хорхе Вальданонинг фикрича, Лионель Месси жаҳон чемпионатида ғалаба қозонишга лойиқ.

"Кўпчилик Месси ҳақида гапирмоқда. Мен Мауро Сильвани кўрдим. Агар бразилиялик футболчининг ҳам Леони қўллаб-қувватлаётганини ҳисобга олсам, демак, миллионлаб одамларнинг бу ҳақда гапиришлари одатий ҳол. Агар илоҳий адолат мавжуд бўлса, Месси жаҳон чемпиони бўлиши керак.

Лекин бошқа кишиларнинг ҳам ўз фикри мавжуд ва ҳар бир фикр яшаш ҳуқуқига эга. Илоҳий адолатнинг одатда қарор топиши қийин", деди 1986 йилги жаҳон чемпионати ғолиби бўлган Вальдано.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!