Мессининг хотини ҳам миллионер чиқиб қолди

“Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Месси фаолияти давомида доим яхши пул топган. 36 ёшли  форвард америкаликлардан ҳар мавсум учун 54 миллион доллар иш ҳақи оляпти. Бу “Интер Майами”нинг қолган ўйинчиларидан камида 12 марта кўп.

Шунга қарамай, Леонинг рафиқаси Антонелла Роккуццо эрининг қўлига қараб қолмоқчи эмас. Шахсий бизнесини юритаётган хоним миллионерлар қаторига қўшилди.

Celebrity Net Worth нашрининг хабар беришича, Антонелла йилига камида 1,5 миллион евро топади. 2023 йилги ҳисоб-китобларга кўра, Раккуццонинг умумий бойлиги 20 миллион еврони ташкил қилмоқда.

Антонелла Adidas ва Stella McCartney каби бир неча брендларнинг “юзи” ҳисобланади. У ҳар бир съемкадан 500 минг евро ишлаб топади.

Энди Раккуццо АҚШ ва Европанинг гавжум шаҳарларида янги бутиклар очишни режалаштирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Темиров Набижон
17/11/2023 12:30
Булар ИУДАларку.............................,