Ads

Бугун Ўзбекистон Суперлигасида 3-тур ўйинлари старт олди. Бу тур "Металлург" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мазкур беллашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида бекободликлар устози Андрей Шипилов иштирок этди ва ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда "Қўқон-1912" жамоаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Бугун ҳар икки жамоа ҳам ажойиб ўйин намойиш этишди. Тезкор гол киритганимиз қолган дақиқаларда эркин ҳаракат қилишимиз учун замин яратди. Ҳисобга олинмаган голларимиздан биттаси ҳаққоний гол эди менимча.

Ёритгичлар ҳақида айтадиган бўлсам вазият яхши томонга ўзгариб бормоқда. Бизда майдон яхши. Ўзбекистоннинг энг яхши бешта стадионларидан бири Бекободда жойлашган, дейиш мумкин", - деб айтиб ўтди Шипилов.