“Милан” бразилиялик футболчисини москваликларга сотди
Ads

“Милан” клуби ҳужумчиси Луис Адриано фаолиятини Россия премьер-лигасида давом эттирадиган бўлди. Sky Sport нашрининг маълум қилишича бразилиялик футболчи 16 январь, душанба куни Москванинг “Спартак” клуби билан шартнома имзолайди.

Таъкидлаш керакки ниҳоят москваликлар ўзлари кутган трансферни амалга ошира олишди. Милан шаҳрида Луис Адриано, “Спартак” клуби бош мураббийи Массимо Каррера ва “Милан” клуби бош директори Адриано Галлианилар ўзаро учрашишган ва келишувга эришишган.

Маълумот учун, Луис Адриано “Милан” сафига 2015 йилда Донецкнинг “Шахтёр” клубидан келиб қўшилган эди. У ўтган давр мобайнида “россонерилар” таркибида жами 36та ўйинда иштирок этган ва ўз ҳисобига 6та гол ёздириб қўйишга эришган. Ўз навбатида бразилиялик футболчи “кончилар” сафида 266та учрашувда майдонга тушган ва 128та голга муаллифлик қилган.