"Милан" кучайиб кетяпти

 
Италия чемпионатида юқори ўринлар ва Европа чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашга қўшилган "Милан" аввалги мавқеини тиклаш учун таркибини кучайтирмоқда. Клубнинг янги спорт директори Массимилиано Бирабелли жамоага таниқли футболчилар ва истеъдодли ёш ўйинчиларни олиб келишни режалаштирган.
 
Мирабелли қўлга киритиш нисбатан осон бўлган ёшларни чақиришдан бошлади. Хусусан "Лацио"да порлай бошлаган сенегаллик ҳужумчи Бальде Кейтани "Милан"га ўтишга кўндирди.
 
 
21 ёшли ҳужумчи "Лацио" тарбияланувчиси ҳисобланади ва асосий таркибда 2013 йилдан буён ўйнамоқда. Жорий мавсумда Кейта А серияда 16 учрашувда майдонга тушиб, бешта гол урди.
 
"Милан" ёзги трансферлар вақтида бир неча таниқли футболчиларни ўз таркибига қўшиб олишни мақсад қилган.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!