"Милан" "Ливерпуль" дарвозабонини сотиб олмоқчи
"Ливерпуль" дарвозабони Алиссон Бекерга Италиянинг "Милан" клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Саша Тавольери хабар берди.
Журналистнинг ёзишича, италияликлар аллақачон "мерсисайдликлар" билан музокараларни бошлаган ва тез орада келишувга эришишни хоҳлаётганини билдирмоқда. Ҳозир трансфер учун қулай вақт ҳисобланади. Чунки 33 ёшли посбонинг "Ливерпуль" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунига етади.
Бразилиялик дарвозабоннинг ҳозирда трансфер бозоридаги нархи 17 миллион еврони ташкил этади.
Маълумот учун, Алиссон 2018 йилдан бери "Ливерпуль" сафида ҳаракат қилиб келади. Шу давр мобайнида посбон 312 та учрашувда майдонга тушиб, шуларнинг 131 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.



Фикрлар