Милан Митрович: “Ҳеч кимдан узр сўрамоқчи эмасман”
Фарғонада бўлиб ўтган воқеа бир неча соат давомида футбол оламида кенг муҳокамаларга сабаб бўлганидан хабарингиз бор. Шу боис, “Сўғдиёна” футболчиси билан алоқага чиқдик. Унинг айтишича, воқеа аслида умуман бошқача кўриниш олган.
Сен учун муқаддас бўлган сувни олиб қўйишганидан ғазабланганинг ҳақида айтяпсан. Сени бу қадар асабийлашишингга сабаб бўлган бу сув нима эди ўзи?
- Бу мен черковдан олиб келган муқаддас сув. Мен учун унинг аҳамияти жуда катта. Асабийлашганимни сабаби бу сувни улар қаерга беркитганини узоқ вақт давомида сўрадим. Улар эса, худди ҳеч нарсани билмайдигандек ўзини тутди. Уларга бу сувни ўғирлаб олиш ҳуқуқини ҳеч ким бермаган.
Сен профессионал футболчисан. Бундай кескин ҳолатлар биринчи марта карьерангда содир бўлгани йўқ. Агрессив ёндашганинг қанчалик тўғри бўлди деб ҳисоблайсан?
- Ха, профессионал футболчиман. Доим майдонда ўзимни шундай тутганман, аммо бу ҳолатда ўзимни айбдор деб ҳисобламайман. Ҳозир, барча мени айбдор эканлигимни тинмай такрорламоқда. Ҳеч ким вазиятни яхшилаб ўрганиш ёки уни моҳиятини англашга уринмаяпти. Болаларни бировни нарсасини ўғирлашга ундайдиган “одамлар” аслида айбдор.
Бу ҳодиса футбол оламида негатив эмоцияларга сабаб бўлди. Нима деб ўйлайсан, 10 ёшли болаларга нисбатан қилинган агрессив муносабат қанчалар тўғри?
- Мен уларни урушганим йўқ. Хаҳорат қилмадим. Шунчаки, сувимни топиб беришларини сўрадим. Ўша эпизодда мени жаҳлимни чиқарган ягона инсон дарвоза ортида турган “эркак” эди. Аниқ биламан, айнан у болаларни сувимни ўғирлашга ундаган.
Ана шу болалардан бири сени фарзандинг бўлганида, бу вазиятга ота сифатида реакциянг қандай бўлган бўлар эди?
- Биринчи навбатда мен болаларимни ўғирлик қилмасликка ўргатаман. Агар бундай қилса, албатта қилмиши учун жазолайман. У бировни нарсасини руҳсатсиз олиши мумкин эмас!
Милан ўзбек футболи ишқибозлари сени доим ҳурмат қилган. Бу меҳр ва эътиборни йўқотиб қўйишдан қўрқмайсанми?
- Асл ҳақиқатни билган инсонлар мен ҳақ эканлигимни билади. Мен ҳеч қачон ишқибозларга нисабатан кескин фикр билдирмаганман. Ваҳоланки, уларнинг аксарияти мени ҳақорат қилади ва доимо босим ўтказишга уринади. Мен профессионал футболчиман. Ҳақиқат бир кун юзага чиқишига ишонаман.
Ҳозирги ҳолатдан келиб чиқиб, мухлисларга нима деган бўлар эдинг?
- Кўриб турганингиздек, бу менинг айбим эмас. Мен учун муқаддас сув том маънода муқаддас. Бу сувни мендан ўғирлаб олиш илинжида болалардан фойдаланганлар абадий футболдан четлатилиши лозим.
Майли, бўлар иш бўлди. Балки, ўша эпизод учун болакайлар билан суҳбатлашиш, ўрни бўлса узр сўраш керакдир?! Бу фикримга муносабатинг қандай?
- Мен болалар билан қўпол муносабатда бўлганим йўқ. Шунчаки, улардан сувимни беришларини талаб қилдим. Мен ҳеч кимни олдида узр сўрамоқчи эмасман. Болаларни бировни нарсасини ўғирлашга ундаган шахс кечирим сўрасин. Мендан эмас, ҳақиқатни билмай туриб менга таҳдид қилаётган бошқа инсонлар олдида айбини тан олсин.
Яҳёхўжа Улуғхўжаев суҳбатлашди.
Фикрлар
Дарвлзабон эса прафесианал булиши шарт, Нима катта одамга бакиришни урнига болаларга бакиряпти, масулларга айтса кк кулайрок буларди.
Олдида сазойи к,илиб жазолаш керак бу итнинг болалари ва ановуэшшак