Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби хавбеки Андер Эррера фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра 29 ёшли испаниялик футболчига "Милан"дан жиддий қизиқишлар бўлмоқда.

Айтиш лозимки, Эрреранинг МЮ билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунлангач ўз ниҳоясига етади ва у ҳозирча манкуанликлар билан шартномани узайтирмоқчи эмас. Шу боис у “россонерилар” сафига текинга бориб қўшилиши мумкин.