
"Милан" Рабьо трансфери бўйича ҳаракатга тушди
Журналист Маттео Мореттонинг хабарига кўра, "Милан" ярим ҳимоячи Адриен Рабьони қўлга киритиш учун охирги соатларда аниқ қадамлар ташлади ва футболчининг ўзи билан алоқага чиқди.
30 ёшли франциялик футболчини олиб келиш ғояси бош мураббий Массимилиано Аллегри ташаббуси билан пайдо бўлди. У Рабьо билан "Ювентус"да бирга ишлаган эди.
Эслатиб ўтамиз, "Марсель" ярим ҳимоячини Жонатан Роу билан бўлган келишмовчиликдан кейин трансферга қўйган. Клуб уни 15 миллион евро эвазига сотишни режалаштирмоқда.
Ўтган мавсумда Рабьо Лига 1 доирасида 29 ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол ва 4 та голли узатма қайд этди.
Фикрлар