Ads

"Милан" клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Женнаро Гаттузони истеъфога чиқармайди.

Берилган маълумотларга қараганда “россорилар” раҳбарияти А Сериянинг ўтган турида СПАЛга (2:1) қарши бўлиб ўтган баҳсидан сўнг Гаттузо билан учрашишган ва улар ўзаро жамоанинг келажак режалари ҳақида суҳбатлашишган. Ушбу йиғилишда раҳбарият Женнарони истеъфога чиқармасликка ва мавсумнинг иккинчи ярмида ҳам унга имкон беришга қарор қилган.

Маълумот учун, “Милан” айни дамда 31 очко билан мусобақа жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди.

Минбар

Барча блоглар