"Миллий спорт мукофот-2024". Йилнинг энг яхшилари тақдирланди (Фотогалерея)

Пойтахтимиздаги Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида “Миллий спорт мукофот-2024” тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Даставвал, жорий йил катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида шоҳсупага кўтарилган спортчиларга Президент қарори асосида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланишди.

Йилнинг энг яхши ёш спортчиси: Абдуқодир Ҳусанов (футбол)

Йилнинг энг яхши ёш паралимпиячиси: Асадбек Тоштемиров (пара таэквондо)

Ноолимпия спорт турларида йилнинг энг яхши терма жамоаси: Шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси

Спорт тарғиботи йўлидаги узоқ йиллик хизматлари учун: Лола Абдуюсупова (“Спорт” телеканали режиссёри)

Йилнинг энг фаол спорт тарғиботчиси: Нодир Тўйчиев

Йилнинг энг яхши спорт фотомухбири: Алмурат Мамадаминов (ЎзА)

Йилнинг энг яхши спорт журналисти: Марина Якубова (“Спорт” телеканали мухбири)

Йилнинг энг яхши спорт шифокори: Диана Саттарова (Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази)

Йилнинг энг яхши ҳаками: Зуҳра Абдуллаева (оғир атлетика)

Юксалаётган федерация: Ўзбекистон камондан отиш федерацияси

 Йилнинг энг яхши спорт тадбири ташкилотчиси: Ўзбекистон футбол ассоциацияси

 Йилнинг энг яхши спорт федерацияси: Ўзбекистон таэквондо WТ ассоциацияси

Йилнинг энг яхши пара терма жамоаси: Пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси

 Йилнинг энг яхши терма жамоаси: Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси

Йилнинг энг яхши пара спорт мураббийи: Яҳё Якубов

 Йилнинг энг яхши мураббийи: Тўлқин Қиличев

Мухлислар меҳрини қозонган спортчи: Ситора Турдибекова (бокс)

Мухлислар меҳрини қозонган пара спортчи: Рўза Қўзиева (пара пауерлифтинг)

Йилнинг энг яхши аёл паралимпиячиси: Нурхон Қурбонова (пара енгил атлетика)

Йилнинг энг яхши аёл спортчиси: Диёра Келдиёрова (дзюдо)

Йил кашфиёти: Разамбек Жамалов (эркин кураш)

Йилнинг энг яхши эркак паралимпиячиси: Ҳусниддин Норбеков (пара енгил атлетика)

Йилнинг энг яхши эркак спортчиси: Ҳасанбой Дўсматов (бокс)

Қуйида тақдирлаш маросимидан фотогалереяни томоша қилинг:

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!