"Миллий" стадионида мухлислар аренаси ташкил этилди

Пойтахтимиздаги "Миллий" стадионида мухлислар аренаси ташкил этилди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур аренада футболчи ва мураббийлар билан турли учрашувлар ўтказилади, мухлислар ўртасида киберспорт бўйича турли мусобақалар ташкил этилади, шунингдек, қизиқарли футбол ўйинлари трансляциялари биргаликда катта экранда томоша қилинади.

Маълумки, бутун дунёда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам киберспорт ривожланиб бормоқда. Эндиликда мухлислар футбол ўйинлари бўладиган кунлардан ташқари бошқа кунларда ҳам "Миллий" стадиондаги аренага ташриф буюриб, бу ерда дўстлар даврасида футбол ҳақида суҳбат қуришлари, киберфутбол мусобақаларида қатнашишлари мумкин. Ёки шунчаки виртуал тарзда футбол ўйинларини ўйнашлари мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!