Мини-футбол: Олий Лига.
Ads

Футзал бўйича XXI миллий чемпионатимизнинг 3-тур баҳсларига старт берилди.

Биринчи куннинг дастлабки беллашувида амалдаги чемпион "Олмалиқ" "Локомотив"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди.

Хусусан, "Олмалиқ" клуби сафида тўп сурган Жамолиддин Шарипов, Сирожиддин Маҳмудов, Фарҳод Абдумавлонов ва Дилшод Ирсалиевлар томонидан урилган 5 та голга "темирйўлчилар" сафида Артём Грабовкий ва Абдулла Солиҳовларнинг иккита аниқ зарбаси билан жавоб бера олишди, холос.

Олий лига
3-тур, 1-кун
16.01.2017

"Олмалиқ" - "Локомотив" 5:2
Голлар: Ж.Шарипов 9, С.Маҳмудов 9, Д.Ирсалиев 20, 25, Ф.Абдумавлонов 25 - А.Грабовский 30, А.Солихов 39