Миочич Жон Жонс билан жанг қилмоқчи
Ads

Оғир вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Стипе Миочич ярим оғир вазн тоифаси чемпиони Жон  Жонс билан жанг қилишга тайёр эканлигини билдирди. Лекин, ҳозирда асосий диққат эътиборини Даниэль Кормье билан реванш жангига қаратилганлигини ҳам таъкидлаб ўтди.

“ Ҳа мен у билан жанг қилишга тайёрман. Аммо, хозир у ҳақида ўйлаётганим йўқ. Менинг асосий эътиборим 17 августдаги жангга қаратилган”

Эслатиб ўтамиз: 17 август куни супер оғир вазн тоифасида Кормье ҳамда Миочич ўртасида реванш жанги ўтказилади.