Мирафзал Ахтамов жиддий рақибни таслим этди!

  • 03.10.2025 22:19
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA

Айни пайтда БААнинг Дубай шаҳрида "PFL Champions Series 3" турнири бўлиб ўтмоқда.

Ҳозиргина ҳамюртимиз Мирафзал Ахтамов ва бразилиялик Луан Андре Сардинья жанги ўз ниҳоясига етди. Тўлиқ 3 раунд давом этган тўқнашувда вакилимиз очколар бўйича ғалаба қозониб, профессионал ММАдаги 11-ғалабасини қўлга киритди!

Эслатиб ўтамиз, ушбу оқшомнинг марказий жангида енгил вазн тоифасида амалдаги чемпион Усман Нурмагомедов ва ирландиялик Пол Хьюз билан реванш баҳсини ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!