Миржалол Қосимов: "Йигитлар туғилган кунимда сўз беришганди, гапини устидан чиқишди"

  • 20 Sep 01:20
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган ОКМК - “Бунёдкор” беллашувида мезбонлар рақибини 5:1 ҳисобида доғда қолдиришга эришди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов қатнашиб, ўз фикрларини билдирди ҳамда саволларга жавоб қайтарди.

Tecno

- Ҳақиқатан биргина мен эмас, мухлисларимиз ва “Бунёдкор” мухлислари ҳам, футбол мутасаддилари ҳам бу ўйинни қизиқиб кутишаётганди. Чиндан ҳам иккала жамоа иштирокида қизиқарли учрашув бўлиб ўтди. Чиройли ўйин намойиш этишди. Биринчи бўлимда очиқ ўйин бўлди. Гол урдик. Иккинчи бўлимда майдонга чиққанимиздан кейин “Бунёдкор” ҳисобни тенглаштирди. Йигитлар охиригача курашишди. Нимагаки, тайёргарлик кўришишганди ва икки кун олдин туғилган кунимда Миржалол ака, энг яхши совға ўйин бўлади, деб сўз беришганди ва айтган гапини устидан чиқишгани учун бундан хурсандман. Ўйин жуда шиддатли, қизиқарли ва голларга бой ўйин бўлди. Йигитларни табриклайман ва мухлисларимизга миннатдорчилигимни билдираман.

- Бир ҳафта олдин ОКМК йирик ҳисобда мағлуб бўлганди. Бугун эса йирик ҳисобда ютди...

- Айтиб ўтишим мумкин, Жиззахда ҳам ёмон ўйин кўрсатганимиз йўқ. Қолаверса, Дориевни маҳорати ҳам бизга панд берди. Ҳимоядаги арзимаган кичкинагина хатоларимиз туфайли “Сўғдиёна” жамоаси кечиргани йўқ. Ўша учрашувда статистика бўйича ҳам натижалар ёмон эмасди. Ҳар доим ҳам статистикалар ёки юз берган имкониятлар уч очко бермайди. Ҳақиқатан футболчиларда ўшанда озгина “олов” етишмаганди. Буни ўзларига ҳам айтдим. Таҳлил қилиб чиққанимизда ҳам тўғри қабул қилишди. Футболда бундай оддий хатоларга йўл қўймаслик керак. Бугун янада шижоатли бўлди. Яратилган имкониятларимиздан фойдаландик. Қолаверса, ҳимояда хатоларга йўл қўймадик. Футболда, жамоавий ўйинда бир-бирини қутқариш ва хатоларини беркитиш керак. Доим айтиб келаман: Худодан бошқа ҳамма хато қилади. Бизни соҳамизда оёқда тўп билан ҳаракатланиб ўйналинади. Хоҳлайсизми-йўқми, хато қилиш мумкин.

- Хуршид Ғиёсов ёрқин ўйин намойиш этди. Чемпионатимизда ҳам гол+пас бўйича энг яхши кўрсаткичга эга. Лекин барқарорлик етишмаяпти. Ғиёсовни терма жамоага чақириш учун у яна нима қилиши керак, деб ўйлайсиз?

- Ўзини устида ишлаш. Ўхшамаяптими-ўхшаяптими, хулоса чиқариб, Аллоҳ берган калла бор. Шундан тўғри хулоса чиқариб, ўзини устида ривожланиш керак. Чақириш миллий терма жамоа мураббийларига боғлиқ. Улар ичидан қаерни кучайтиришни билишади. Ташқаридан биз гапираверишимиз мумкин. Бироқ ички муҳитни билмаймиз. Шунинг учун бу тўғрисида ташқаридан хулоса бермаймиз.

- Сардор Мирзаев энди майдонга қайтди. 2,5 йил давомида жароҳат билан даволанди. Бундай муддатда ўйинчи ҳар хил ҳолатда бўлиши мумкин. Бундай пайтда қандай маслаҳат берган бўлардингиз?

- Кимга?

- Сардор Мирзаевга.

- У менга маслаҳат беряпти. Ҳазил бу. Албатта, футбол билан ҳамнафас бўлган нафақат Сардор, балки бошқа футболчи бўлса ҳам бу жуда оғир. Жароҳат туфайли футболсиз яшаш оғир. Нимагаки, айримлари жамоасиз ҳам қолиб кетади. Баъзилари жароҳатдан кейин шартномани бекор қилиб юбориши ҳам мумкин. Лекин бизда бундай нарса йўқ. У майдонда жароҳат олган, кўчада ёки уйида эмас. Машғулотда жароҳат олган. Тикланиш жараёнини кўп ўтказиб юборган, қийин. Шу боис унга имконият бердим, футбол нафасини олиш учун. Бундан ташқари, катта ҳажмда ҳаракат қилади. Футболчилар ичида маслаҳат беради, катта фойда беради. Катта мусобақаларда иштирок этган. Буларни сўзига бошақача қараб, берган маслаҳатига амал қилиб, ажаб эмаски, эртага яхши футболчилар чиқиб, миллий терма жамоага ёрдам берса. Бу жуда асқотадиган нарса. Тикланиш учун машғулот ўтавериш битта нарса. Мусобақада иштирок этиш бошқа нарса. Ҳаракат қиляпти, ўйнаса ўйнайверсин, ҳеч қанақа эътирозим йўқ. Фойдаси тегса тегяптики, зиёни йўқ. 

 

Comments

You must be logged in to commet!
Rest Lover
20/09/2025 02:22
Mirjalol aka, tug'ilgan kuningizga munosib sovg'a bo'ldi, muborak bo'lsin! Siz yaxshi insonsiz, bundan ham yaxshilariga loyiqsiz!