Михаэль Цорк: Пулишич билан келиша олмаганимиздан сўнг
Ads

Дортмунднинг “Боруссия” клуби спорт директори Михаэль Цорк жамоа ярим ҳимоячиси Кристиан Пулишичнинг “Челси”га трансфер қилиниши бўйича гапириб ўтди.

“Кристиан ҳамиша премьер-лигада ўйнашни орзу қилган. Бу шубҳасиз унинг америкалик экани билан боғлиқ. Биз у билан шартномани узайтириш борасида келишувга эриша олмадик.

Ўз навбатида биз Пулишичнинг трансфери бўйича “Челси”дан ажойиб таклиф олганимизни ва уни қабул қилганимизни ҳам таъкидлашимиз лозим.

Шу билан бирга Пулишич мавсум якунигача ўзининг профессионал футболчилик фаолиятини тўла адо этиб, жамоамизга ёрдам беришига ишонаман”, - дейди Цорк.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ дортмундликлар 20 ёшли АҚШлик футболчини 64 млн евро эвазига “Челси”га сотгани ҳақида хабар берилган эди. Бироқ, Пулишич жорий мавсум якунига қадар “Боруссия”да ижара асосида тўп суради.