ММА юлдузининг боксдаги саёҳати тугади

  • 11 октябрь, 18:16
  • 0
  • MMA

Ярим йиллик боксга қилган саёҳатидан сўнг ММА юлдузи Хорхе Масвидаль яна октагонга қайтишини эълон қилди.

"Кейинги йили яъни 2025 йилнинг март ойида она шаҳрим - Майамида жанг қиламан. Рақиб ким бўлиши муҳим эмас. Муҳими яна UFC да жанг ўтказсам бўлгани", - деди Масвидаль Бо Никалнинг You Tube каналига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Хорхе Масвидаль Камару Усман, Колби Ковингтон ва Гилберт Бёрнсга учралган қатор мағлубиятлардан сўнг апрель ойида UFC даги фаолиятини якунлаганини эълон қилганди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!