Модрич бир зарба билан 64 йиллик рекордни урди

  • 15 сентября, 07:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Европа футболида “Тоттенхэм” ва “Реал”даги ўйинлари билан мухлислар қалбидан жой олган Лука Модрич ёзда эркин агент мақомида “Милан”га кўчиб ўтган эди.

Tecno

40 ёшли футболчи А Серияда ҳам ўзини кўрсата бошлади. Италия чемпионатининг учинчи турида миланликлар “Болонья”ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ягона голни 61-дақиқада Лука Модрич  киритди. Шу тариқа, хорватиялик футболчи Италия чемпионатида гол урган энг ёши катта ярим ҳимоячи сифатида рекорд ўрнатди.

Аввалги рекорд ҳам “Милан” вакилига тегишли бўлиб, Нильс Лидхольм 1961 йилнинг 26 мартида шаҳар дербисида “Интер” дарвозасини ишғол қилганида 38 ёшу 169 кунлик эди. Унинг рекорди 64 йил деганда янгиланди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию