Модрич “Манчестер Сити”даги дўстини ўз жамоасига чақиряпти
“Реал”да узоқ йиллар муваффақиятли ўйин кўрсатган Лука Модрич ёзда шартномаси якунланганидан кейин “Милан” таркибига бориб қўшилган эди.
Италия супер клуби таркибини кучайтириш мақсадида “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Матео Ковачични трансфер қилмоқчи. Миланликлар бу ўйинчини олиш учун Хорватия терма жамоаси у билан ёнма-ён ўйнаган ва дўстлик муносабатларини сақлаб келаётган Лука Модрич ёрдамидан фойдаланишни режалаштирган.
Хосеп Гвардиола жамоасида Матео Ковачич доимий ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Қолаверса, “шаҳарликлар” таркибида авлодлар алмашинуви давом этмоқда. Хосеп Гвардиола асосан ёшлардан таркиб топган янги лойиҳа бўйича ишлашни маъқул кўрмоқда.
31 ёшли Ковачичнинг манчестерликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг 30 июнигача давом этади. “Манчестер Сити” катта эҳтимол билан унга янги битим бермайди. Шу боис, “Милан” ёзда Ковачични мақбул нархда харид қилишга бел боғлаган.
Бир неча клублар нишонида турган Ковачични “Милан”ни танлашга Лука Модрич кўндириб бериши керак.



Фикрлар