Модрич: Роналдуни бошқа жамоада тасаввур қила олмайман
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич жамоадоги Криштиану Роналдунинг “Ювентус”га кутилаётган трансфери борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Кўрамиз, нима содир бўлар экан. Лекин мен уни кетади деб ўйламайман. Роналдунинг жамоада қолишини истайман, чунки у дунёнинг энг яхши футболчиси. У “Реал” учун кўп нарсани англатади. Уни Европанинг бошқа ҳеч бир жамоасида тасаввур қила олмайман”, - дейди хорватиялик футболчи.