Мўминжон Абдуллаев Осиё чемпионати совриндори!
Мўғулистоннинг Улан-Батор шаҳрида спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда.
-130 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Олимпия ўйинларининг уч карра иштирокчиси Мўминжон Абдуллаев Осиё чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритди. Энг оғир вазнли курашчимиз бронза медали учун кечган беллашувда сингапурлик Тимоти Ю Лохни 4-0 ҳисобида енгди.
Шу тариқа, юнон-рум курашчиларимиз Осиё чемпионатининг биринчи куни 5 та вазнда гиламга чиқиб, якунда 1 та кумуш, 2 та бронза медалини қўлга киритди. Жалгасбай Бердимуратов кумуш, Жасурбек Ортиқбоев (-55 кг) ва Мўминжон Абдуллаев (130 кг) бронза медалига сазовор бўлишди.
Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси матбуот хизмати
Фикрлар