Ads

“Монако” ҳужумчиси Килиан Мбаппе учун ПСЖдан 200 млн евро талаб қилмоқда. Бу ҳақда Sky Sports нашри журналисти Каве Солкехол хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича бунга жавобан парижликлар 18 ёшли тўпурар учун бонуслар билан бирга 155 млн евро таклиф қилмоқда.

Эътиборлиси, Мбаппе “Монако”нинг Франция чемпионати навбатдаги тур ўйини учун қайдномага ҳам киритилмади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ ПСЖ Килиан учун йилига 10 млн евро маош таклиф қилайтгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.