Монтелла: “Севилья”нинг ўзи “Атлетико”га 2-3 та гол совға қилди
Ads

 

“Севилья” жамоаси бош мураббийи Винченцо Монтелла “Атлетико”га қарши (2:5) кечган Ла Лига 25-тур ўйинидан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

Италиялик мутахассиснинг айтишича, унинг шогирдлари 2-голдан кейин ўзига бўлган ишончни йўқотиб, якунда ўйинни бой берди.

“Мағлубият ҳар доим кўнгилни хира қилади. Ҳисоб 0:2 бўлиб турган вақтда биз ўзимизга бўлган ишончни йўқотдик. Йигитлар анча тер тўкди, бизга голлар керак эди. Аммо “Севилья”нинг ўзи “Атлетико”га 2-3 та гол совға қилди”, – деди Монтелла.