Моуриньо ярим ҳимояда кимларга ишонади?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуринью янги мавсумда асосий таянадиган ярим ҳимоячилар рўйхатини белгилаб олди.

Инсайдер Рамон Альварес тарқатган маълумотларга кўра, португалиялик мутахассис келаётган мавсумда Жуд Беллингем, Орельен Чуамени, Арда Гюлер, Федерико Вальверде ва Бернарду Силвага асосий куч сифатида ишонч билдирмоқчи. Шу билан бирга, француз ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга Моуринью режаларига кирмаган. Шу сабабли клуб футболчига янги жамоа излашни фаол бошлаб юборган. Мутаҳассислар Камавинганинг эҳтимолий трансфер қийматини 50 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда «қироллик клуби» бирор соврин қўлга кирита олмаган эди. Мавсум бошида жамоани Хаби Алонсо бошқарган, 2026 йил бошида эса унинг ўрнини Альваро Арбелоа эгаллаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!