Моуриньо Винисиус бўйича музокараларга аралашди
«Реал» ва Винисиус янги шартнома бўйича ҳали келиша олмаяпти. «Реал Мадрид» бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа ҳужумчиси Винисиус Жуниор билан шартномани узайтириш бўйича музокараларга шахсан қўшилди. Бу ҳақда футбол оламида ишончли манба сифатида танилган инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манба маълумотига кўра, португалиялик мутахассис жамоанинг етакчи футболчиларидан бири бўлган Винисиусни клубда сақлаб қолиш тарафдори. Чоршанба куни Моуриньо ва бразилиялик ҳужумчининг вакиллари учрашув ўтказган. Ушбу мулоқотдан сўнг томонлар янги шартнома шартлари бўйича маълум даражада илгарилашга эришгани айтилмоқда.
Шу билан бирга, Винисиусга бошқа клублардан ҳам жиддий қизиқиш бор. Аввалроқ Лондоннинг «Арсенал» жамоаси 26 ёшли бразилияликка катта эътибор қаратгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Маълумотларга кўра, инглиз клуби «Реал»га 135 миллион евро миқдорида расмий таклиф йўллаган, шунингдек, қўшимча равишда 10 миллион евроғача бонуслар ҳам назарда тутилган.
Винисиус 2018 йилдан буён «Реал Мадрид» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У шу вақт мобайнида клуб таркибида 375 та ўйин ўтказган, 128 та гол урган ва 100 марта голли узатма муаллифи бўлган.

Фикрлар