Моуриньо Депайни ёмон кўриб қолди

 
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо нега жамоа ярим ҳимоячиси Мэмфис Депайга ишонч билдирмаётганини изоҳлади.
 
- Ўтган мавсумда Мэмфис майдонга тушиб, нималарга қодирлигини кўрсата олмади, - деди Жозе Моуриньо. - Бу мавсумда эса умуман ўйнамаяпти. Мен Депай ҳақида хулосага келганман. У жамоадан кетмоқчи, шунинг учун ҳам ўйнамаяпти. агар жўяли таклиф бўлса, унга рухсат берамиз. Мен унинг ўрнига Жесси Лингард, Генрих Мхитарян ёки Антони Марсьялни майдонага туширганим маъқул.
 
 
Ўз навбатида Депайга Англия, Португалия, Италия, Голландия чемпионатлари жамоаларидан жиддий таклифлар бўлмоқда.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!