Моуриньо: Дунёда Погбадан зўри йўқ!

 
 
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо ўзининг талабига кўра "Ювентус"дан ўта катта маблағга олиб келинган франциялик ярим ҳимоячи Поль Погбанинг салоҳиятини юқори баҳолади.
 
- Англия премьер-лигаси дунёнинги энг оғир лига, - деди Жозе Моуриньо. - Агар сен Италияда қаторасига 3-4 йил ўйнаб, АПЛга келсанг, бошқа дунёга тушиб қолганингни ҳис қиласан. Шунинг учун ҳам Поль Погба ҳозир кутилганидан ҳам яхши ўйнамоқда. Ҳозир "Олтин тўп"ни фақат ҳужумчилар олмоқда. Агар ушбу совринни голлар сонига эмас, ўйин сифатида қараб берилса, Поль Погба "Олтин тўп"ни қўлга киритади. У ўзининг ўйин услуби ва маҳорат даражаси бўйича дунёдаги энг яхши ярим ҳимоячидир. Бу борада Погбадан зўр йўқ!
 
Поль Погба ёзги трансферлар вақтида "Ювентус"дан "Манчестер Юнайтед"га 105 миллион евро эвазига келиб қўшилган ва бу трансфер рекорд сифатида қайд этилган. Погба АПЛда 16 та учрашувда учта гол уришга муваффақ бўлди.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!