Моуриньо ҳамкасби Саррини ерга урди
Италия чемпионатининг 12-турида Римнинг икки клуби – “Лацио” ва “Рома” тўқнаш келади. “Лацио” бош мураббийи Маурицио Сарри “бўрилар” учун дербига тайёрланиш анча осонлиги, чунки “Рома”нинг Европа Лигасида “Славия”га қарши баҳси енгил ўтишини таъкидлаган эди.
Жозе Моуриньо ҳамкасбининг фикрига кескин муносабат билдирди.
- Саррининг гаплари кимнидир хафа қилиши кера бўлса, бу менга эмас, “Славия”га таъсир қилиши керак. Маурицио худди уларни заиф рақибдек тасвирлаган.
Мен жамоам рақибларига ҳар доим ҳурмат билан қарайман. Балки Саррининг гаплари 26 та совринга эга чиққан ва амалда бирор эътиборга молик нарса ютолмаган мураббийлар ўртасидаги фарқни кўрсатиб тургандир, - деди Жозе Моуриньо ўзининг кўп турнирларда ғолиб чиққанини рўкач қилиб.
Рим клублар ўртасидаги дерби 12 ноябрь куни ўтказилади. Унда мезбон вазифасини “Лацио” бажаради.
Фикрлар